Европанинг энг қиммат асосий таркибга эга клублари эълон қилинди

Спорт 1792
image

"CIES Football Observatory" маълумотларига кўра, “Манчестер Сити”нинг асосий таркиби Европа клублари орасида энг қиммати ҳисобланади.

Маълумот жорий мавсум  стартидан 26 октябргача бўлиб ўтган ўйинларга асосланади. Кучли бешликка, шунингдек, ПСЖ ва яна учта инглиз клуби киритилган: “Манчестер Юнайтед”, "Ливерпуль" ва "Челси".

Асосий таркиби энг қиммат клублар:

1. “Манчестер Сити” – 650 миллион евро;

2. ПСЖ – 510 миллион евро;

3. “Манчестер Юнайтед” – 479 миллион евро;

4. "Ливерпуль" – 409 миллион евро;

5. "Челси" – 392 миллион евро;

6. "Арсенал" – 382 миллион евро;

7. "Реал Мадрид" - 369 миллион евро

8. "Барселона" – 333 миллион евро;

9. "Ювентус" – 299 миллион евро;

10. "Бавария" – 294 миллион евро.

Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Сити" жорий мавсум АПЛда 12 турдан кейин 29 очко билан иккинчи ўринда бормоқда.

Шахзод Шукуров

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 18
Рейтинг: 2.6
t
×