Европанинг энг баланд вулқони уйғонди (видео)
Олам
−
12 Февраль 2022
6700Италиянинг Сицилия оролида Европадаги энг баланд ҳисобланган Этна вулқони уйғонди. Бу ҳақда “Рамблер” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, вулқон 600 метрли оловли фаввораларни, шунингдек, саккиз километр баланликка кул ва тутун устунларини отишни бошлаган.
Италия миллий геофизика ва вулқонология институти (INGV) маълумотларига кўра, отилиш вулқоннинг жануби-шарқий кратерида содир бўлган. Вулқон отилишидан ҳосил бўлган кул устуни жануби-шарқий йўналишда ҳаракатланиши тахмин қилинмоқда.
Маълумот ўрнида, Этна 1 190 квадрат километр майдонни эгаллайди ва фаол бўлган Везувий вулқонидан 2,5 баробар катта. Турли манбаларга кўра, Этнанинг икки асосий кратердан ташқари, жануби-шарқий ва шимоли-шарқда 200 дан 400 тагача латерал вулқон кратерларига эга, ўртача ҳар уч ойда бир марта лава уларнинг биридан отилиб чиқади. Ҳар 150 йилда бир марта Этна отилиши вулқон этагидаги аҳоли пунктларидан бирининг вайрон бўлишига олиб келади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь