Европага нафақат Россия, балки табиат хам қарши чиқмоқда

Олам

image

Россия табиий газни бўғиб қўйгани сабабли инфляциянинг кучайиши фонида Европа сўнгги ўн йилликдаги энг ёмон энергия таъминоти инқирозига дуч келмоқда. Етмаганига иқлим ўзгариши қитъанинг инқирози хавфини янада кучайтирмоқда. Бу ҳақда “Bloomberg” ахборот агентлиги ёзмоқда. 

Ҳукуматлар энергия инқирози минтақани таназзулга олиб келишининг олдини олишга ҳаракат қилишига қарамай, Рейн ва Кауб дарёларида сув сатҳининг кескин камайиб бораётгани ёқилғидан тортиб, кимёвий моддаларгача бўлган маҳсулотлар оқимини хавф остига қўймоқда. 

Швейцариядан Шимолий денгизгача тахминан 800 милга чўзилган Рейн дарёси ёқилғи, бензин, кўмир ва бошқа товарларни етказиб бериш ва экспорт қилиш учун жуда муҳим йўл ҳисобланади. Ушбу дарёда сув сатҳи кескин камайиб, қуриш хавфини оширмоқда. Бу катта миқдордаги товарлар савдоси тўсилишига сабаб бўлади ва оқибатда қитъада иқтисодий инқирозни бартараф этиш хавф остида қолади.

Facts Global Energy ташкилотининг Европа нефти таҳлилчиси Жош Фолдснинг таъкидлашича, “Транспорт узилиб қолган темир йўл ва автомобиль йўллари каби муқобил йўллар тобора қимматлашиб бораётганлиги сабабли, Германия ва Швейцария учун ҳаво ҳарорати совиб кетгунча бензин ва дизелни захиралаш қийин бўлади. Бу, айниқса, Россиядан бензин ва дизель импорти билан боғлиқ вазиятни ҳисобга олганда тўғри келади”.

Қолаверса, 2 август куни Германиянинг Кауб дарёси (товарларни жўнатиш учун асосий йўналиш – таҳр.)да сув сатҳи 2018 йилдан бери энг паст даражага тушиб кетди. Дам олиш кунларигача 47 сантиметрга тушиши кутилмоқда. Германия Федерал сув йўллари ва денгиз транспорти бошқармаси маълумотларига кўра, ҳозир у 60 сантиметрдан бир оз кўпроқ ва 6 август куни 47 сантиметрга тушиши прогноз қилинган.

Паст даражалар аллақачон савдо оқимларини тўхтатиб, ички Европага ёқилғи баржаларини олиб киришини чеклаган.

Муҳайёхон Ҳабибуллаева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

726

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг