Европадаги энг йирик боғ Афина аэропорти ўрнида қурилади (фото)
Бу қизиқ
−
15 Декабрь 2022
3597Грециянинг узоқ йиллардан буён фойдаланилмаётган Афина аэропорти ўрнида яшил боғ қурилади. Бундан асосий мақсад тарихий шаҳарни экологик тоза ҳудудга айлантиришдан иборат. Улкан боғ Европадаги энг катта яшил майдон бўлиши айтилмоқда. Бу ҳақда “ArchDaily” сайти хабар берди.
Грециянинг Афина халқаро аэропорти 2001 йилда фойдаланишдан чиқарилган бўлсада, унинг биноси ҳозирга қадар фойдаланилмаган. Греция ҳукумати шуни ҳисобга олган ҳолда аэропорт ўрнида катта қирғоқли боғ қуришни бошламоқда.
Боғни 600 гектар майдонда қуриш режалаштирилган бўлиб, лойиҳада парк, болалар майдончаси ва маданият маркази каби жамоат бинолари киритилган. Шу билан бир қаторда 86 турдан иборат 30 000 дан ортиқ янги дарахтлар экилади. Яшил майдоннинг илк пойдевори 2023 йилда қўйилади.
Афинадаги жамоат жойлари ўзига хос бўлиб, уларнинг аксарияти қадимий харобалар, шаҳар майдонлари, кўчалар кўринишида туташган нотекис ландшафтлардан ташкил топган. Янги боғ фуқароларга табиат билан қайта алоқа ўрнатишга ёрдам бериш ва юнон ландшафтига маданий яқинликни тиклашга қаратилган.
Нурмуҳаммад Файзуллаев
LiveБарчаси