Европадаги энг йирик авиакомпания банкротга учради 

Олам

image

Европадаги энг йирик – Буюк Британиянинг Flybe минтақавий авиакомпанияси банкрот эълон қилди ва ўз парвозларини тўхтатди. Авиакомпания веб-сайтидаги баёнотда айтилишича, авиачипталар ва рейслар сотуви тўхтатилган. Бу ҳақда компаниянинг Twitter'даги саҳифасида хабар берилди.

“2023 йилнинг 28 январида Олий суд Девид Пике ва Майк Пинкни Flybe Limited компаниясининг қўшма маъмурлари этиб тайинлади. Авиакомпания ҳозирда ишламаяпти. Биз банкротлик ахлоқ кодексига риоя қиламиз”, дейилади авиакомпания сайтида.

Skynews телеканалининг қайд этишича, компания аллақачон 321 нафар ходимдан 277 нафарини ишдан бўшатган, қолган 44 нафари эса ўз ишини сақлаб қолган. 75 минг йўловчи зарар кўрган. 

Шу билан бирга, Британия фуқаро авиацияси бошқармаси самолётга чиқишга улгурмаган Flybe йўловчиларига бошқа авиаташувчилар рейсларида чегирмаларни таклиф қилгани таъкидланган.

Маълумот учун, Flybe Бельфаст, Бирмингем ва Хитроудан Британия бўйлаб аэропортларга, шунингдек, Амстердам ва Женевага 21 та йўналиш бўйича режали рейсларни амалга оширар эди.

Компания биринчи марта 2020 йил март ойида Европа Иттифоқи мамлакатларида карантин даврида парвозлар тўхтатилганини эълон қилган эди. Компания Opco фирмаси томонидан сотиб олинганидан кейин банкротликдан сақланиб қолганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг