Европада рус миллиардерларининг қанча бойлиги музлатилгани маълум бўлди

Олам

image

Европа Иттифоқи (ЕИ) Украинадаги уруш муносабати билан Россия Федерациясига қарши санкциялар доирасида россиялик ишбилармонларнинг қарийб 10 млрд евролик активларини музлатиб қўйди. Бу ҳақда DPA агентлиги Европа комиссияси (ЕК) маълумотларига асосланиб хабар берди.

Маълумотга кўра, Россиянинг Украинадаги "махсус ҳарбий операцияси" фонида, россиялик тадбиркорлар ҳашаматли яхталар, кўчмас мулк ва бошқа 10 млрд евродан сал камроқ активларидан маҳрум бўлган.

Европа комиссияси бугун, 25 май куни музлатилган Россия активларини мусодара қилиш имконини берадиган қонун лойиҳасини тақдим этишни режалаштирмоқда. DPA маълумотларига кўра, кейинчалик, ушбу маблағлар Украинани тиклаш учун ишлатилиши мумкин.

“Европа Иттифоқида музлатилган Россия активларидан фойдаланиш учун, керак бўлса ҳар бир тошни ағдариши керак”, деган Европа Иттифоқи раиси Урсула фон дер Ляйен.

Ўтган ҳафта фон дер Ляйен Германиянинг ZDF телеканалида Европа Иттифоқи можаро тугаганидан кейин Украинани қайта тиклашни молиялаштириш учун россиялик ишбилармонларнинг музлатилган активларидан фойдаланиш йўлларини излашда давом этаётганини айтди. Ўз навбатида, Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Жозеп Боррель ташкилот мамлакатларига Россия валюта захираларини Украинани тиклашга йўналтириш учун музлатилган активларни олиб қўйишга чақирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

223

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг