Европада мавсум рамзий жамоаси эълон қилинди. Роналду унда йўқ

Спорт

image

Англиянинг машҳур "Goal.com" нашри ўз талқинига кўра 2020-2021 йилги мавсумидаги Европанинг рамзий жамоасини эълон қилди.

Дарвозабон: Ян Облак. “Атлетико Мадрид” сафида Ла Лига чемпионлиги ҳамда “Олтин қўлқоп”и соҳиби. У лигадаги 38 ўйиннинг барчасида майдонга тушган. Ўтказилган голлар сони 25 та, қуруқ ўйинлар 18 та. Жами 103 та сейв амалга оширган, 2 та пенальти қайтарган.

Чап қанот ҳимоячиси: Робин Госенс. “Аталанта” сафида А Серия бронза медаллари соҳиби. 7 та голли узатма амалга оширган.

Марказий ҳимоячи: Рубен Диаш. “Манчестер Сити” сафида АПЛ ҳамда Англия Лига кубоги ғолиби, АПЛда “Йилнинг энг яхши ўйинчиси”. 32 та ўйиндан 15 тасини қуруқ ўтказган ҳамда 1 та гол урган.

Марказий ҳимоячи: Свен Ботман. “Лилль” сафида Франция чемпиони. Мавсум давомида 20 та қуруқ ўйин ўтказган.

Чап канот ҳимоячиси: Ашраф Ҳакими. “Интер” сафида А Серия чемпиони. 17 та қуруқ ўйин ўтказган, 7 гол ҳамда 10 ассист амалга оширган.

Ярим ҳимоячи: Жошуа Киммих. “Бавария” сафида Бундеслига чемпионлиги ҳамда Германияда “Йилнинг энг яхши ярим ҳимоячиси” совринига эга чиққан. 10 та ассист амалга оширган.

Ярим ҳимоячи: Нголо Канте. “Челси” сафида Европа Чемпионлар Лигаси чемпиони. ЕЧЛда “Йилнинг энг яхши ўйинчиси”.

Чап қанот ҳужумчиси: Килиан Мбаппе. ПСЖ сафида Франция чемпионати кумуш медали соҳиби, барча мусобақаларда 47 ўйинда 42 та гол муаллифи.

Ўнг қанот ҳужучиси: Лионель Месси. “Барселона” сафида Испанияда “Қирол Кубоги” ҳамда Ла Лига бронза медаллари соҳиби. Испанияда мавсум тўпурари. 30 та гол ҳамда 9 та ассист амалга оширган.

Марказий ҳужумчи: Роберт Левандовски. “Бавария” сафида Бундеслига чемпиони. 33 та ўйинда 41 та гол (+7 та голли узатма) билан Бундеслига тўпурари. Бир мавсумда кўп гол уриш бўйича Герд Мюллернинг рекордини янгилади.

Марказий ҳужумчи: Ромелу Лукаку. “Интер” сафида А Серия Чемпиони. 24 та гол ҳамда 11 та ассист амалга оширган.

 

Абдулла Маннонов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

107

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг