Европада коронавируснинг иккинчи тўлқини бошланяпти. Минтақа бунга тайёрми?
Олам
−
25 Июнь 2020
6711Мутахассислар Европа давлатларида коронавирус эпидемиясининг иккинчи тўлқини содир бўлишидан огоҳлантиряпти. Бу ҳақда “Euronews” хабар берди.
Германияда ҳар суткада касалланганлар сони ортиб боряпти. Сўнгги суткада 600 га яқин янги ҳолат қайд этилди. Мамлакат ғарбидаги икки туманда гўшт комбинатида оммавий касалланиш аниқлангач, 360 минг киши учун қайта карантин эълон қилинди.
Европада коронавирусдан энг кўп зарар кўрган мамлакат Италияда ҳам суткалик касалланиш ҳолатлари кўпайди. 24 июнь куни 190 кишида коронавирус аниқланган.
Миландаги Humanitas тиббиёт университети профессори Маурицио Чеккони ҳозирда коронавирусга қарши курашда икки жиҳатга аҳамият берилаётганини айтиб ўтди. Биринчиси, касалликнинг жамоатчилик орасида тарқалмаслиги, иккинчиси, реанимация бўлимида беморлар сонининг кескин ошиб кетиши.
Европа интенсив терапия ҳамжамияти профессори Жозеф Кесежиоғлу иккинчи тўлқин юз бериши аниқлигига ишора қилиб, бу ўтган сафардагидек ёмон бўлмаслигига умид қилди.
“Бизда давлат ва хусусий шифохоналарда кўриладиган чоралар режаси бор. Қўшимча ётоқ ўринлари ҳам тайёрланган. Иккинчи тўлқин юз берса, нима қилишни биламиз. Етарлича тиббий ускуналар ва тиббий воситалар мавжуд”, деган Кесежиоғлу.
Португалияда ҳам коронавируснинг янги ўчоқлари аниқланган. Мамлакатда сўнгги ойда 9 200 дан ортиқ касалланиш аниқланди. Уларнинг кўпи пойтахт минтақасига тўғри келган. Шу сабабдан Лиссабонда тақиқлов чоралари кучайтирилган.