Европада коронавирус чекловига қарши намойишлар авж олмоқда
Олам
−
21 Ноябрь 2021
4157Европанинг йирик шаҳарларида коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича чораларнинг кучайтирилишига қарши намойишлар авж олмоқда.
Нидердандия пойтахти Амстердамда минглаб одамлар аксилковид чораларга қарши намойиш ўтказиб, марказий майдонга тўпланди.
Қисман локдаун киритилганидан ғазабланган одамлар 19 ноябрь куни Роттердамдаги намойиш тартибсизликларга айланиб кетиши ортидан ташкилотчилар томонидан акция бекор қилинганига қарамай тўпланишган. Роттердамда полиция билан тўқнашувлар натижасида 7 киши яраланган, камида 20 киши ҳибсга олинган.
Шунингдек, Австрия пойтахти Венада ҳам минглаб одамлар душанбадан бошлаб ҳукумат томонидан ўрнатилган умумий локдаунга ва келгуси йилнинг февраль ойидан бошланадиган мажбурий эмлашга қарши намойиш ўтказди.
Полиция маълумотларига кўра, акцияда 35 мингга яқин одам иштирок этган. Намойишлар вақтидаги кескинлик сабаб полиция билан тўқнашувлар ва ҳибсга олишлар бўлган.
Европанинг яна бир йирик шаҳри Римда ҳам уч мингга яқин одам норозилик акцияси ўтказган. Одамлар қадимда римликлар халқ байрамлари уюштирган Катта цирк олдида тўпланган.
Одамлар эмлашга мажбурланиши ҳамда “яшил паспорт”га қарши чиқди. Бундан паспортларсиз одамлар иш жойига, ресторанга, кинотеатрга, спорт залига ёки самолётга кира олмайди.
Италия билан чегарадош Хорватияда ҳам норозилик намойиши ўтказилди. Эмланиш сертификати жорий қилинишидан ғазабланган минглаб одамлар Загреб кўчаларига чиқди. Улар пандемия бошида ҳукумат томонидан жорий қилинган чекловларни эркинликни чеклаш деб баҳолади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь