Европада илк бор хусусий ракета фазога учирилди

Технология

image

Испаниянинг PLD Space компанияси Miura 1 суборбитал ракетасини мамлакат жануби-ғарбидан фазога учирди. Айтиш жоизки, бу Европа қитъасидан коинотга кўтарилган тарихдаги илк хусусий ракета бўлди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда

PLD Space компанияси бундан олдин ҳам Miura 1 ракетасини учиришни режалаштирган, аммо жорий йилнинг 31 май куни кучли шамол туфайли парвоз бекор қилинган эди.

Испаниянинг El Mundo газетасининг ёзишича, гап Испанияда тўлиқ ишлаб чиқарилган ва қуриб битказилган биринчи ракета ҳақида бормоқда. Маълум қилинишича, уни ишга тушириш учун қулай ва жуда аниқ об-ҳаво шароитлари талаб қилинган. 

Маълумот ўрнида, 2011 йилда ташкил этилган PLD Space компаниясининг режаси 2025 йилдан бошлаб тижорат ва илмий сунъий йўлдошларни учириш учун Miura ракеталаридан фойдаланишдан иборат.


Мақола муаллифи

Теглар

ракета

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг