Европада газ нархи яна пасайди

Олам

image

Европада газ нархи бугунги савдолар бўйича, июнь ойининг ўрталаридан бери биринчи марта 1000 куб метр учун 1200 доллардан пастга тушгани қайд этилди. Бу ҳақда Лондоннинг ICE биржаси хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, Нидерландиядаги табиий газ етказиб берувчи биржалар ноябрь ойида сотилиши мўлжалланган, табиий газ нархи нархи 1000 куб метр учун 1177 долларгача ёки МВт/соат учун €115,9  гача тушишини тахмин қилмоқда.

Кун бошидан бери газ нархининг умумий пасайиши деярли 10% ни ташкил қилди.

Нархларнинг пасайишига Европа Иттифоқидаги газ захираларининг максимал даражада тўлдирилиши сабаб бўлди. Шунингдек, минтақада нисбатан илиқ об-ҳавонинг кузатилаётгани ва шамол кучи орқали электр энергияси ишлаб чиқариш даражасининг ошгани ҳам нархларга таъсир қилган.

Темур Жумаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

272

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг