Европада газ нархи кескин ошди

Олам 14599
image

Европада газ нархи ҳар минг куб метр учун 2200 доллардан ошди, бу жорий йилнинг 8 март кунидан бери биринчи марта рекорд даражадаги ўсишдир. Буни Лондон ICE фонд биржаси маълумотлари тасдиқлайди.

Бугун, 26 июль куни бўлиб ўтган савдолар якунида Нидерландиядаги TTF марказида август фючерс шартномаси минг куб метр учун 2239 долларгача кўтарилди. Умуман олганда, кун давомида ўсиш 21 фоизни ташкил этмоқда.

Маълумот учун, март ойи бошида газ нархи Россия энергетика ресурслари импортига тақиқ қўйилиши эҳтимоли сабаб тўрт кун кетма-кет тарихий энг юқори даражага етди. Рекорд 7 март куни ўрнатилди – 3892 доллар, ўша кундаги тахминий нарх минг куб метр учун 2560,7 долларни ташкил этди.

Аммо кейин котировкалар барқарор пасайиш босқичига ўтди ва 6 июнь куни уч ой ичида биринчи марта газ нарзи минг куб метр учун 900 доллардан пастга тушди.

Юлдуз Абдурашидова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 659
Рейтинг: 2.9
t
×