Европа янги урушга тайёрланмоқда – НАТОдан хавотирли баёнот
Олам
−
11 Февраль 2022
18277Сўнгги пайтларда Украина-Россия можароси жиддийлашиб бориши ортидан НАТО хавотирли огоҳлантириш билан чиқди. НАТОга кўра, Европа янги урушга тайёрланмоқда.
Бугун, 11 февраль куни НАТО Бош котиби Йенс Столтенбергнинг Руминия ҳарбий ҳаво базаси минбаридан туриб билдиришича, “Европада ҳақиқий қуролли тўқнашув содир бўлади”. Унга кўра, Россия агрессиясига қарши туриш учун НАТО Шарқий Европада ўз қудратини кучайтиради.
Бундан ташқари, НАТО давлатларига кўмак сифатида вақтинчалик киритилган АҚШ ҳарбий қўшинларининг Шарқий Европада бўлиб туриш вақти номаълум муддатга узайтирилади.
Бош котибга кўра, вазиятни юмшатиш борасида Кремль билан олиб борилган дипломатик музокаралар муваффақиятсиз якунланган. Шу боис Ғарб жиддий уруш хавфи остида қолмоқда.
Ҳозирга қадар Украина билан чегара ҳудудларида бир неча юз минглаб қўшин тўплаган Россия, кеча, 10 февралдан Европага яқин Беларусь ҳудудида 10 кунлик катта ҳарбий машғулотларни бошлаб юборган.
Бошқа томондан эса, Москва НАТОни Украина хавфсизлигини таъминлаш баҳонасида Россиянинг “бурни тагига тиқилиб олиш”да айбламоқда.
Сўнгги пайтларда Россия-Украина можароси жиддий тус олган. Бир томонда Киевни қўллаётган АҚШ ва НАТО турган бўлса, бошқа томонда ҳарбий тайёргарликларни бошлаб юборган Россия турибди.
Украинанинг тарафини олиб АҚШ Киевга 200 миллион доллар миқдоридаги, қарийб 500 тонна қурол-яроғ, 300 та Жевелин танкка қарши ўточар техникалари ва 5 та МИ-17 вертолётини етказиб берганини билдирган. Бундан ташқари, 8 500 нафар ҳарбийни Шарқий Европага юбориш учун шай ҳолда ушлаб тургани ҳақида маълум қилган.
Буюк Британия Мудофаа вазирлиги эса Украинага элита бўлинмасининг 30 нафар ҳарбий хизматчисини, 2 000 та танкка қарши ракета ва қурол-яроғ юборилгани ҳақида хабар берган.
LiveБарчаси