Европа яҳудийлари марказий синагоги бузилмайдиган бўлди
Жамият
−
05 Август 2020
4933Аввалроқ, пойтахт Тошкентнинг Яккасарой туманида жойлашган Европа яҳудийлари диний жамоасининг “Бет маначем” марказий синагогасининг бузилиши юзасидан бугун, 5 август куни илк маҳкама бўлиб ўтиши ҳақида хабар берган эдик.
“ABSOLUTE BUSINESS TRADE” хусусий корхонаси 2-Миробод кўчаси, 13, 15 ва 17-уйларни бузиш ҳисобига етказилган зарарни ўрнатилган тартибда қоплаш мақсадида Тошкент шаҳар Европа яҳудийлари диний жамоаси билан келишувга эришолмаганлиги сабабли Тошкент шаҳар туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилган эди. Шунга кўра суд мажлиси бўлиб ўтди.
Судда томонларнинг фикр-мулоҳазалари тўлиқ тингланди. “ABSOLUTE BUSINESS TRADE” хусусий корхонаси Тошкент шаҳар Европа яҳудийлари диний жамоасига қарашли ер майдонига эгалик қилиш бўйича киритган даъво аризасини қайтариб олди. Шунга кўра, Тошкент шаҳар Европа яҳудийлари диний жамоасига тегишли синагога биноси бузилишига йўл қўйилмасликка эришилган.
Эслатиб ўтамиз, 1973 йилда ташкил этилган синагог ери собиқ Тошкент шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмоновнинг 2017 йил 11 сентябрдаги 1218-сон қарорига асосан “ABSOLUTE BUSINESS TRADE” хусусий корхонасига доимий фойдаланишга берилган.
LiveБарчаси