Европа Украинага берган ваъдасини бажара олмайди – “Bloomberg”

Олам

image

Европа Иттифоқи катта эҳтимол билан Киевга 1 миллион артиллерия ўқ-дориларини етказиб бериш бўйича ўз мажбуриятларини бажара олмайди. Бу ҳақда манбаларига таяниб, “Bloomberg” хабар берди.

Қайд этилишича, Европа ташқи алоқалар хизмати ҳамжамият мамлакатлари дипломатларини ЕИ 2024 йил мартигача белгиланган миқдордаги снарядларни етказиб бериш бўйича “эҳтимолий мақсадга эриша олмаслиги” ҳақида хабардор қилган. Таъкидланишича, режалаштирилган даврнинг ярмидан сўнг ЕИ Украинага барча ваъда қилинган снарядларнинг атиги 30 фоизини ўтказган.

“Bloomberg”га кўра, Россия ўз ишлаб чиқаришини кўпайтирар экан, Украинани ўқ-дорилар билан таъминлаш тобора долзарб масалага айланиб бормоқда. Ҳозирда Европадан ҳарбий таъминотнинг ҳар қандай танқислиги Украина учун "хавф"га айланади. 

“Қўшма Штатларда президентлик сайловлари яқинлашаётгани ва Европа Иттифоқи давлатларининг ноаниқ позицияси фонида Киевга ҳарбий ёрдам ўтказиш секинлашмоқда”, дейилади хабарда. 

Маълумот учун, Европа Иттифоқи ташқи сиёсат хизмати раҳбари Жозеп Боррель Украинадаги жанговар ҳаракатларни давом эттириш учун ЕИ жорий йил бошидан буён Киевга 300 минг 155 мм ўлчамли снаряд ва 2,6 минг ракета топширганини маълум қилган. У Европа Иттифоқи Украина учун ўқ-дорилар ишлаб чиқаришни кўпайтиришига ишонтирган. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг феврал ойида Европа дипломатияси раҳбари Жозеп Боррель Брюссель Киевга 1 миллион снаряд жўнатишини ваъда қилганди. Шу мақсадда Европа тинчлик фондидан 2 миллиард евро ажратилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Европа Иттифоқи Украина снаряд

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг