“Европа сунъийликдан чарчади”. Лондонда табиий гўзаллик танлови ўтказилди 

Бу қизиқ

image

Англияда бўёқларсиз ва пластик жарроҳлик амалиётларидан холи гўзаллик танлови ўтказилди. Бу ҳақда “New York Post” хабар берди.

“Яланғоч гўзаллик” кўрик-танловида ҳеч қандай косметик восита, сунъий жило ёки тиббий амалиётлар ишлатилмаслиги шарти мавжуд.

Илк бор ўтказилган танловда 26 ёшли Наташа Бересфорд “Лондон гўзали 2023” тожини кийди.

“Shikoba Bride” брендининг тўй либосларида саҳнага чиққан ҳамшира орзусидаги унвон учун 18 нафар рақибасини мағлуб этган.

“Европа сунъийликдан чарчади. Мен ҳеч қандай бўяниш воситаларисиз Лондон гўзали сифатида танланганимдан жуда хурсандман”, деган у “Daily Mail” нашрига берган интервьюсида. 

Ташкилотчиларнинг расмий сайтида келтирилишича, ҳакамлар ялтироқ кўзойнаклар, контурланган ёноқ суяклари ёки шиширилган лаблар билан кўзни қамаштириш ўрнига, “танлов иштирокчиларининг касби ва ўқиши, шунингдек, уларнинг табиий гўзаллиги ва ахлоқий қадриятлари”га эътибор қаратган.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Лондон табиий гўзаллик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг