Европа суди Озарбайжон ҳукуматини жаримага тортди
Олам
−
15 Январь
5142Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди Озарбайжон ҳукумати мулк ҳуқуқи бузилгани учун 1,7 миллион евро миқдорида товон тўлаши керак деган қарорга келди. Бу ҳақда “Voice of America” хабар берди.
“Багванов ва бошқалар Озарбайжонга қарши” суд ишининг ҳолатларига кўра, Баку шаҳрида “Қишки боғ” қурилиши чоғида Баку шаҳар ижроия ҳокимияти раҳбарининг 2008 йил 24 сентябрь ва 2011 йил 11 февралдаги қарори асосида аризачиларнинг мулклари бузиб ташланган. У ерларда яшовчилар эса бошқа жойга кўчирилган.
Шаҳар ҳокимияти резидентларга мулкининг ҳар квадрат метри учун 1500 манат таклиф қилган, бироқ бу тўловлар экспроприация учун компенсация сифатида эмас, балки олди-сотди шартномаси сифатида кўзда тутилган. Аксарият аҳоли уйлари бузилганидан кейин сотиб олиш шартномасини имзолашга мажбур бўлган.
Кейинчалик улар олди-сотди шартномасининг ноқонунийлиги ва товон пули олинмагани юзасидан маҳаллий судларга шикоят қилган бўлса-да, суд уларнинг шикоятларини қаноатлантирмаган.
Аризачилар суднинг адолатли ўтказилмагани ва уларнинг мулкий ҳуқуқларига аралашилгани борасида шикоят қилган. 2022 йилда Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди ушбу иш бўйича қарор чиқарди ва мулкларни мусодара қилиш “қонун ҳужжатларида белгиланган шартлар”га мувофиқ амалга оширилмаганини аниқлади ҳамда томонларга товон тўлаш масаласини ҳал қилиш учун вақт берди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди кеча, 14 январь куни эълон қилган қарорида ҳукумат 18 аризачига моддий ва маънавий зарар учун 1 миллион 744 минг 467 доллар товон тўлаши кераклигини маълум қилди. Эндиликда Озарбайжон ҳукумати жабрланганларга 3 ойдан кечиктирмай пул тўлаши керак.
LiveБарчаси
Исроил ва ҲАМАС келишувга эришди.
15 Январь
Эрон Президенти Марказий Осиёга келди.
15 Январь