Европа рус газига нарх қўйиш бўйича келишувга эришолмади
Олам
−
10 Сентябрь 2022
6620Европа Иттифоқи давлатлари Россия газига нарх чегарасини жорий этиш бўйича келиша олмади. Бу ҳақда энергетика бўйича Европа комиссари Кадри Симсон ЕИ энергетика вазирларининг йиғилишидан кейин ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.
“Ҳеч қандай қарор қабул қилинмади”, дейди Европа комиссари.
Шунингдек, у Европа Комиссиясининг якуний таклифлар пакети келаси ҳафта тайёр бўлишини қўшимча қилган.
Маълумотларга кўра, ЕИ энергетика вазирларининг йиғилиши сўнгида, Европа Иттифоқининг 15 та давлати газ импортига умумий чеклов жорий этилишини қўллаб-қувватлаган, фақатгина учта давлат рус гази импортига чекловни маъқуллаган. Яна учта давлат – Венгрия, Словакия ва Австрия қарши чиққан. Бешта давлат қарши ёки нейтрал позицияни тутган.
Маълумот ўрнида, Владимир Путин бу ғояни “аҳмоқона” деб рад этган. Aгар чеклов жорий қилинса, Европани бу қишда "музлатиб қўйиш" билан таҳдид қилган. Россия Европага газ етказиб беришни аллақачон қисқартирган ва Европа Иттифоқи санкцияларни бекор қилмагунча, аввалги ҳажмдаги оқимларни тикламаслигини маълум қилган.
Фарангиз Салимова
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь