Европа Россияни Украинадан чиқиб кетишга ундовчи баёнот тайёрламоқда

Олам

image

Европа Иттифоқи ва НАТО яқин кунларда Россияни Украинадан чиқиб кетишга ундовчи баёнотни расман эълон қилиши мумкин. Бу ҳақда “Politico” нашри хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, ушбу ҳужжат анча аввал тайёрлаб бўлинган. Бироқ унинг эълон қилинишига Туркия ва Кипр ўртасидаги масала ҳалақит қилган. Баёнот келаси ҳафта ёки 2023 йилнинг бошида эълон қилиниши мумкин.

Бироқ айримлар Россияни Украинадан чиқиб кетишга ундовчи ҳужжатнинг кутилганидан эрта эълон қилинишига ишонмаяпти.

Баёнот лойиҳасига кўра, Европа Иттифоқи ва НАТО Россияни зудлик билан урушни тўхтатишга ва Украинадан Қуролли кучларни олиб чиқиб кетишга чақиради. Шунингдек, Европа давлатлари Украина мустақиллигини қўллаб-қувватлашларини яна бир бор таъкидлайди.

Россия жорий йилнинг 24 февралида Украина сарҳадларига бостириб кирди. Шундан сўнг, Ғарб давлатлари Россияга нисбатан кескин чоралар қўллай бошлади. Ҳозиргача Россияга қарши санкцияларнинг 8 та пакети имзоланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

251

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг