Европа Россия газини Эрдўғаннинг “қўлидан” олади

Олам

image

Туркияда Россия газини Европага етказиб бериш учун халқаро газ маркази ташкил этилади. Бу ҳақда Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған бугун, 19 октябрда ўтказилган парламент йиғилишида маълум қилди.

“Ҳозир Европа келаётган қишда ўзини қандай қилиб иссиқлик билан таъминлаш масаласи билан банд. Бизда бундай муаммо йўқ. Биз Россия Президенти Владимир Путин билан мамлакатимизда газ маркази яратиш бўйича келишиб олдик. Энди Европа табиий газни буюртма орқали Туркиядан қабул қила олади”, дейди у ўз нутқида.

Россия Федерацияси Президенти ўтган ҳафта, “Россия энергетика ҳафталиги” форумида сўзга чиқди. Унинг сўзларига кўра, Туркияда “Шимолий оқим” орқали йўқолган транзит ҳажми қайта йўналтирилиши учун Европадаги энг йирик газ маркази яратилади. 

Эслатиб ўтамиз, 13 октябрь куни Остонада бўлиб ўтган Россия ва Туркия Президентларининг музокараларида марказ яратиш масаласи муҳокама қилинган эди.

Эрдўғаннинг сўзларига кўра, марказни энг қисқа вақт ичида яратиш режалаштирилган, унга энг мос жой Туркиянинг Европа қисмидаги Фракия минтақасидир.

Темур Жумаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

273

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг