Европа парламенти депутати Зеленскийни давлат ерларини сотишда айблади

Олам

image

Ирландиялик депутат Мик Уоллес Украина Президенти Владимир Зеленскийни давлат ерларини сотишда айблади. Бу ҳақда у Тwitter саҳифасида маълум қилди.

Унга кўра, Европада жойлашган компаниялар ҳозирда Украинанинг 3 миллион гектардан ортиқ қишлоқ хўжалиги ерларига эгалик қилмоқда. 

“Украинага етказилган зарар жуда катта. Бироқ бу савдо-сотиқ билан шуғулланиш учун сабаб бўла олмайди. Гап 3 миллион гектар ҳақида кетяпти. Афсуски, ишчилар синфидан бўлган украинлар ўша сотилаётган ерлар учун ўлмоқда”, дейди депутат

Шунингдек, Уоллес бир неча бор Украинадаги жанговар ҳаракатларни тўхтатишга чақирган ва бу можародан фақат Ғарб давлатлари фойда кўришини таъкидлаган.

Муҳсинжон Умурзоқов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made