Европа Марказий банки 2011 йилдан буён илк бор фоиз ставкасини оширди
Олам
−
22 Июль 2022
4551Европа Марказий банки (ЕМБ) кредитлар бўйича базавий фоиз ставкасини 50 базис пунктга ошириб, 0,50 фоизга кўтарди. Бу ҳақда Евробанк сайтидаги хабарда айтилади.
Депозитлар бўйича базавий фоиз ставкаси 0,00 фоизгача кўтарилди (илгари у салбий эди), маржали кредитлар бўйича - 0,75 фоизгача.
Европа Марказий банки инфляцияга қарши курашиш учун ставкаларни ошираётганини айтди. 2022 йил июнь ойида у 8,6 фоизга етди, бу ЕМБнинг 2 фоизлик кўрсаткичидан тўрт баравар кўп.
Бу 2011 йилдан бери ЕМБнинг учта асосий фоиз ставкаларидаги биринчи ўсишдир. Уларнинг кўтарилиши ҳақида регулятор июнь ойида эълон қилганди.
Еврозонадаги инфляциянинг асосий омили энергия нархининг ошиши ҳисобланади. Уларнинг нархи асосан Россиянинг Украинага бостириб кириши ва Россия Федерациясига қарши санкциялар жорий этилиши туфайли ошиб бормоқда.
LiveБарчаси
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023