Европа лигаси финалидан сўнг “Арсенал” футболчиси “Челси”га ўтади
Спорт
−
22 Май 2019
3456Хабарингиз бор, Чехия терма жамоаси собиқ дарвозабони Петр Чех учун жорий мавсум футболчи сифатидаги энг сўнггисига айланади.
“Арсенал” иккинчи рақамли посбони Европа лигасининг “Челси”га қарши ҳал қилувчи баҳсидан сўнг футболчилик фаолиятига расман якун ясайди.
Шундан сўнг, у собиқ жамоаси “аристократлар”нинг спорт бўлими раҳбари этиб тайинланади. Қайд этиш жоизки, “Челси”да мазкур ўрин 2017-йилдан буён бўш турибди. Сўнгги маротаба клубнинг техник директор вазифасини Майкл Эменало бажарганди.
Эслатиб ўтамиз, чехиялик 37 ёшли дарвозабон 2004-2015 йиллар оралиғида “Челси” сафида ўйнаган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь