Европа комиссиясига ҳарбийдан чиққан аёл раҳбар бўлди

Олам

image

Европа парламенти (ЕП) Урсула фон дер Ляйенни Европа комиссиясининг янги беш йиллик учун раиси этиб тайинлади.

ЕП аъзолари номзодни узоқ ва ноодатий муҳокамалардан кейин тасдиқлашди.

Европа комиссиясининг амалдаги раҳбари Жан-Клод Юнкернинг ваколати октябрь ойи охирида якунига етади. Урсула фон дер Ляйен Европа Иттифоқи олий ижро ҳокимиятининг раҳбари курсисини эгаллайди.

Европа сиёсатини тадқиқ қилиш маркази маълумотида Европа комиссияси раҳбарлиги учун Урсула фон дер Ляйен номзоди илгари сурилгани ортидан кўплаб норозиликлар янгради. Хусусан, унинг шахсий компетентлиги учун норозиликлар билдирилди.

Урсула фон дер Ляйен 2013 йилда Германиянинг биринчи аёл мудофаа вазири бўлган. Яқинда у Европа парламентидаги овоз беришлар натижасидан қатъи назар истеъфога чиққанини маълум қилди. Урсула фон дер Ляйен Европа комиссияси раҳбарлиги учун тайинланган биринчи аёл бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Европа комиссияси Урсула фон дер Ляйен

Баҳолаганлар

9

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг