Европа киноакадемияси йилнинг энг яхши фильмини аниқлади

Олам

image

Даниялик режиссёр Томас Винтербергнинг "Яна бир маротаба" фильми Европа киноакадемияси томонидан йилнинг "энг яхши фильми" сифатида эътироф этилди. Фильмда бош ролни машҳур актёр Мад Миккельсен ижро этган. Бу ҳақда киноакадемия расмий сайтида маълум қилинди. 

Европа киноакадемияси мукофоти 1988 йилдан бери ўз эгаларига топширилади. Мукофот АҚШнинг “Оскар”ига муқобил тарзда ташкил этилган. Ғолибларга бронза “Феликс” ҳайкалчалари топширилади.

"Яна бир маротаба" фильми Миккельсенга "Энг яхши актёр" ва Винтербергга "Энг яхши режиссёр" мукофотларини олишига сабаб бўлди. Шунингдек, Винтерберг "Энг яхши сценарий" мукофотини фильм муаллифи Тобиас Линдхольм билан бўлишди. "Энг яхши актриса" номинациясида “Ундина” фильмидаги роли учун Паула Бер мукофотга сазовор бўлди. Руминиянинг “Коллектив” кинокартинаси энг яхши ҳужжатли фильм, деб топилди.

"Яна бир маротаба" трагикомедиясида инсон туғилганидан бошлаб унинг қонида алкоголь етишмаслиги ҳақидаги назарияни синаб кўришга қарор қилган тўрт нафар ўқитувчи ҳақида ҳикоя қилинади. Ушбу назариядан илҳомланиб, Мартин ва унинг уч дўсти, иш куни давомида доимий равишда тажрибага киришади. Дастлабки натижалар ижобий бўлиб, ўқитувчиларнинг кичик лойиҳаси ҳақиқий академик тадқиқотга айланади. Аммо бу бора-бора одамларнинг ақлдан озиш даражасигача етади.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

90

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг