Европа қишки газ захираларидан фойдалана бошлади – ОАВ
Олам
−
18 Июнь 2022
7215Россиядан табиий газ етказиб беришнинг қисқариши Европани келаётган қиш мавсумида истеъмол учун яратилган захиралардан фойдаланишга мажбур қилди. Бу ҳақда “Bloomberg” ёзмоқда.
Қайд этилишича, газ таъминотининг қисқариши Франция, Италия, Австрия ва Германияга таъсир қилган. Бунга "Газпром" компаниясининг Siemens газ турбиналарини таъмирлашдаги муаммолар ортидан иш фаолиятининг тўхташини сабаб бўлган.
Апрель ойининг ўрталаридан бери Европанинг ер ости газ омборларидаги инвентарлар биринчи марта қисқарган. Газ одатда фақат ёз мавсумида қуйилади ва олинган ҳажмлар қишнинг чилласигача сақланади.
Wood Mackenzie Ltd. компаниясининг прогнозига кўра, “Шимолий оқим” тўлиқ тўхтатилган тақдирда Европа иситиш мавсуми бошланишига қадар Европа Иттифоқи томонидан белгиланган даражада газ захираларини тўплай олмайди. Бу ҳолатда ёқилғи 2023 йил январгача тугайди.
“Bloomberg”га кўра, газ қувурининг эксплуатацияси учун асосий ускуналар Россияга қарши санкциялар туфайли Канададан техник хизмат кўрсатганидан кейин қайтиб кела олмайди. Шу сабаб, ҳозирда Оттава ва Берлин турбина билан боғлиқ вазият бўйича маслаҳатлашувлар олиб бормоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь