Европа Иттифоқининг санкция сиёсати дунёда кулгига қолмоқда – Венгрия ТИВ
Олам
−
28 Август 2023
9080Европа Украинани қўллаб-қувватлаш билан ўзини йўқ қилмоқда ва иттифоқнинг санкция сиёсати глобал саҳнада кулгига қолмоқда. Бу фикрни Венгрия Ташқи ишлар вазири Петер Сийярто айтди.
“Санкция сиёсати барбод бўлди, дунёнинг ҳамма жойида Европанинг санкциялар сиёсати устидан кулишмоқда”, дея иддао қилган Сийярто.
Унинг сўзларига кўра, Россияга қарши санкциялар мамлакат иқтисодига путур етказди, дейиш шеърий муболаға бўлади.
“Европа етакчилари ўз-ўзига зарар етказувчи бу санкцияларни уруш психозида бўлгани учун қабул қилди”, дейди вазир.
Сийяртонинг даъво қилишича, Европа Иттифоқининг Киевга ҳарбий ёрдами ҳам қитъа хавфсизлигига бевосита таҳдид солмоқда.
“АҚШ Европани Украинага ким ва қанчалик ёрдам бериши борасида рақобатга ундади”, дейди ТИВ раҳбари.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Венгрия Бош вазири Виктор Орбан Европа Иттифоқини танқид қилиб, уни ўзининг чемпионлик камарини ҳаммага кўрсатадиган, лекин рингга чиқишдан бош тортган эски бокс чемпионига ўхшатганди.
LiveБарчаси