Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили тайинланди

Олам 1410
image
-

Европа Иттифоқи Кенгаши элчи Тери Ҳакалани 2021 йил 1 июлдан бошлаб ЕИнинг Марказий Осиё бўйича махсус вакили (European Union Special Representatives (EUSR)) лавозимига тайинлади. Бу ҳақда Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси хабар берди. 

Махсус вакилнинг вазифаси Марказий Осиё мамлакатлари билан Европа Иттифоқининг доимий ва ҳар томонлама ҳамкорлигига қаратилган. Иттифоқнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси маълумотларига кўра, ҳамкорлик хавфсизлик, қонун устуворлиги, атроф-муҳит, сув ресурслари, иқлим ўзгариши, таълим ва инсон ҳуқуқлари соҳаларидаги кенг қамровли масалаларни қамраб олади.

Европа Иттифоқининг Марказий Осиё стратегиясига мувофиқ, ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш ва инвестицияларни рағбатлантириш ҳамда барқарор алоқани ривожлантириш ҳам муҳимдир. Стратегиянинг Марказий Осиё учун аҳамияти қўшни Афғонистон туфайли ортиб бормоқда.

Маълумот учун, Тери Ҳакала финляндиялик дипломат бўлиб, чет элларда турли дипломатик лавозимларда, шу жумладан Россия, Жанубий ва Жануби-Шарқий Осиё ва Женевада элчи вазифасида ишлаган. У янги лавозимга тайинланмасидан олдин Финляндия Ташқи ишлар вазирлигининг технологиялар ва хавфсизлик бўйича элчиси эди.

Исломжон Омонжонов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 15
Рейтинг: 3
t
×