Европа Иттифоқи телефон ишлаб чиқарувчиларига 2 йил муддат берди

Технология

image

Европа Иттифоқи 2024 йилнинг 28 декабрини минтақадаги барча электрон қурилмалар учун умумий қувватлантирувчи кабелни қабул қилишнинг сўнгги муддати этиб белгилади. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Маълумки, 2024 йилнинг кузига қадар EИда барча портатив электрон қурилмалар USB Type-C зарядловчисидан фойдаланиши кераклиги ҳақида келишиб олинган эди. Эндиликда қонун расман қабул қилинди ва бу билан талабнинг аниқ санаси ҳам белгиланди.

Қайд этилишича, Apple каби ўз маҳсулотлари учун алоҳида қувватлантирувчи кабеллар ишлаб чиқарувчи компаниялар, агар универсал кабелдан фойдаланмаса, бу санадан кейин Европа Иттифоқида янги қурилмаларни сота олмайди. Шундан сўнг, Apple компаниясининг глобал маркетинг бўйича вице-президенти Грег Жосвиак технологик гигантни қонунга аниқ риоя қилишини маълум қилган.

Маълумот учун, бу қонун телефонлар, планшетлар, наушниклар ва ўйин приставкалари каби бир қатор кичик ва ўрта ўлчамдаги портатив электроникани қамраб олади. Ноутбук каби катта ҳажмли электроникалар бундан мустасно.

Алибек Бейжанов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

259

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг