Европа Иттифоқи Россиянинг Украинага киберҳужумини қоралади

Олам

image

Европа Иттифоқига аъзо давлатлар раҳбарияти Россия томонининг Украинага қарши киберҳужумларини кескин қоралади. Бу ҳақда ЕИ баёнотида сўз боради. 

Қайд этилишича, Европа Иттифоқида биринчи марта Россия Федерациясига давлат сифатида тўғридан-тўғри айбловлар қўйилган. Бу сафар Брюсселнинг баёнотида аввалги "Россиянинг ҳужумлари" ибораси ўрнига "Россия Федерацияси" ишлатилган.

Иттифоқнинг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррель бутун Ҳамжамият номидан Кремль томонидан уруш бошланишидан бир соат олдин Россиянинг Украинага қилган киберҳужумини қоралайдиган декларация эълон қилган. 

“Европа Иттифоқи ва унга аъзо давлатлар халқаро ҳамкорлари билан биргаликда Россия Федерациясининг Украинага қарши Viasat томонидан бошқариладиган KA-SAT сунъий йўлдош тармоғига қарши қаратилган зарарли киберфаолиятини кескин қоралайди”, дейилади декларацияда.

Боррелнинг эслатишича, киберҳужум Россиянинг жорий йилнинг 24 февралда Украинага асоссиз бостириб киришидан бир соат олдин содир бўлган.

ЕИ вакилига кўра, киберҳужум Украинадаги бир қанча давлат идоралари, корхоналари ва алоқа узилишларига сабаб бўлган, шунингдек Европа Иттифоқига аъзо бир қанча давлатларга жиддий таъсир кўрсатган.

Украинага уюштирилган киберҳужум Германиядаги 5800 шамол турбинасини бошқарувчи модемларни ёпиб қўйган, шунингдек Франция, Италия, Венгрия, Греция ва Польшадаги баъзи бир компанияларнинг мижозлари зарар кўрган. 

Боррелнинг фикрича, бундан кейинги Украинага, жумладан, унинг муҳим инфратузилмасига қаратилган киберҳужумлар “бошқа мамлакатларга ҳам тарқалиши ва Европа фуқаролари хавфсизлигига таҳдид солувчи тизимли оқибатларга олиб келиши” мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

176

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг