Европа Иттифоқи Мирзиёев қарорини олқишлади

Жамият

image

Хабарингиз бор, шу йилнинг 2 авгсут куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 19-сон ихтисослаштирилган жазони ижро этиш колониясини тугатиш тўғрисида”ги қарорга имзо чекканди. 

Евроиттифоқ  мазкур қарорни олқишлаб, буни қамоқхоналарда бошқарувни яхшилаш сари ташланган қадам деб атади.

“ЕИ БМТнинг қийноқ ва жазонинг бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни топтовчи турларига қарши Конвенцияси факультатив протоколини ратификация қилиш асосида жазони ижро этиш муассасалари тизимида ислоҳотларнинг амалга оширилиши ҳамда энг яхши халқаро тажрибаларга мувофиқ равишда омбудсманнинг Миллий превентив механизми функциясини бажариш бўйича ваколатлари кенгайтирилишини кутмоқда”, — дейилади Евроиттифоқ баёнотида.

Европа Иттифоқининг таъкидлашича, чет эллик, қолаверса, ички иқтисодий операторларнинг рўёбга чиқарилаётган ислоҳотларга ишончи ҳамда уларнинг Ўзбекистон иқтисодиётига сармоя киритишга тайёрлиги қонун устуворлиги ва инсон ҳуқуқларига риоя этилиши соҳасидаги доимий юксалишга боғлиқ.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

53

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг