Европа Иттифоқи Беларусга қарши санкцияларни бир йилга узайтирди

Олам 1195
image

Европа Иттифоқи Беларусь раҳбарияти ва бизнесининг 88 вакили, жумладан Президент Александр Лукашенко ва еттита компанияга қарши санкцияларни 12 ойга узайтирди. Бу ҳақда Европа Иттифоқи Кенгаши томонидан эълон қилинган баёнотда маълум қилинди.

“Европа Иттифоқи Кенгаши бугун Беларуснинг юқори мартабали Ҳукумат амалдорларига қарши зўравонлик билан репрессия қилиш ва тинч намойишчилар, мухолифат аъзолари ва журналистларни, шунингдек сайловларни бузишда айбдор шахсларни қўрқитгани сабаб тақиқлов чораларини 2022 йил 28 февралга қадар узайтириш тўғрисида қарор қабул қилди”, дейилади ахборотда.

Ҳозирда Европа Иттифоқи Беларусга қарши учта блок санкциясини жорий қилди – 2020 йил октябрь, ноябрь ва декабрь ойларида жами 88 киши ва 7 компания қора рўйхатга киритилган. Жисмоний шахсларнинг Европа Иттифоқига кириши ва Европа Иттифоқининг банк тизимига кириши тақиқланади, Европа корхоналарига рўйхатга киритилган юридик шахслар билан ҳеч қандай ҳамкорлик қилиш мумкин эмас, бундан олдин тузилган шартномаларни бажариш бундан мустасно.

Жорий йилнинг 22 февраль куни Брюсселда бўлиб ўтган Европа Иттифоқи Кенгашининг Ташқи ишлар вазирлари даражасидаги йиғилишида Беларусга қарши тўртинчи санкциялар пакетини ишлаб чиқиш, шунингдек, мамлакатдаги мухолифат кучларини қўллаб-қувватлашни кучайтириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 16
Рейтинг: 2.8
t
×