Европа Иттифоқи Беларусь расмийларига қарши санкция жорий қилди
Олам
−
02 Октябрь 2020
4546Европа Кенгаши раҳбари Шарль Мишель Европа Иттифоқига аъзо 27 та давлатнинг давлат ва ҳукумат раҳбарлари Беларусда сайловларни сохталаштиргани ва тинч аҳолига куч ишлатгани учун санкциялар ршйхати бўйча келишиб олганини маълум қилди.
“Биз аввал ишлаб чиқилган санкцияларни ишгу туширишга қарор қилдик”, деган Мишель Европа Кенгаши саммитининг биринчи кунидан кейин ўтказилган матбуот анжуманида.
У санкциялар рўйхатига 40 га яқин одам киритишини айтди, аммо исмларга аниқлик киритмади. Санкциялар бугундан ёзма равишда тасдиқлангач, кучга киради.
Шуниси маълумки, санкциялар рўйхатига Беларусь Президенти Александр Лукашенконинг ўзи киритилмаган.
“Лукашенко рўйхатда йўқ”, деган Мишель матбуот анжуманида.
Шу билан бирга, ЕИ Беларусдаги вазиятнинг келгусида қандай тус олишини кузатиб бормоқчи.
LiveБарчаси