Европа Чемпионлар лигаси 1/4 финал босқичининг 4 иштирокчи клуби аниқ бўлди

Спорт

image

Бугун, 9 март куни Европа Чемпионлар лигасининг 1/8 финал босқичининг навбатдаги жавоб ўйинлари якунига етди. Биринчи ўйинда “Бавария” ПСЖни 2:0 ҳисобида мағлуб этди ва умумий 3:0 ҳисобида ғалаба қозониб, турнирнинг кейинги босқичига йўл олди. Яна бир учрашувда “Милан” сафарда “Тоттенхем” билан дуранг ўйнади (0:0). Биринчи ўйинда 1:0 ҳисобида зафар қучган Италия клуби чорак финалга йўл олди.

Ҳозиргача “Челси” ва “Бенфика” турнирнинг кейинги босқичига йўл олганди. Лондон клуби Дортмунднинг “Боруссия”сини (2:0, умумий ҳисоб – 2:1), Лиссабон клуби эса “Брюгге”ни (5:1, умумий ҳисоб 7:1) мағлуб этди.

Мусобақа 1/8 финал босқичининг навбатдаги ўйинлари мос равишда 14 ва 15 март кунлари бўлиб ўтади. Биринчи ўйин кунида “Порту” – “Интер” ва “Манчестер Сити” – “РБ Лейпциг”, иккинчи ўйин кунида эса “Реал” – “Ливерпуль” ва “Наполи” – “Айнтрахт” учрашувлари ўтказилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Челси Европа Чемпионлар лигаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг