Европа чемпионатининг иштирокчилари аниқланди

Спорт 1934
image

Австрия, Германия, Голландия ва Хорватия терма жамоалари 2020 йилги Европа чемпионатининг финал босқичидаги иштирокини кафолатлади.

Ҳаммаси бўлиб турнирдаги 24 жамоадан 16 таси аниқланди. Хусусан, Россия, Белгия, Италия, Полша, Испания, Украина, Туркия, Франция, Англия, Чехия, Швеция ва Финляндия жамоалари саралаш босқичидан муваффақиятли ўтди.

2020 йилги Европа чемпионатининг финали қитъанинг 12 шаҳрида бўлиб ўтади. Евро-2020 гуруҳ босқичининг қуръа ташлаш маросими 30-ноябр куни Бухарестда ўтаказилади.

Чемпионатда қатнашувчи 8 та жамоа номлари номаълумлигича қолмоқда.

Шаҳноза Тўрамуротова

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 89
Рейтинг: 3
t
×
×