Учта банк Еврооблигация маблағларидан 1 триллион сўм ресурс олади

Жамият

image

Молия вазирлигига янги жалб этилган еврооблигация маблағларидан 1 триллион сўмни Халқ банки, Микрокредитбанк ва Агробанкка оилавий тадбиркорлик дастурлари учун ресурс сифатида жойлаштиради. Боиси бугунги тадбиркорларнинг қарийб 1 триллион сўмлик янги лойиҳалари учун кредитларга талаби бор. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида сўз борди. 

Йиғилишда, шунингдек, Халқ банкига хотин-қизлар тадбиркорлиги учун лойиҳалар тайёрлаб, уларни ўз бизнесини йўлга қўйишни ўргатиш топшириғи берилди. Бунда банк ходимлари аёллар билан мижозбай, маҳаллабай, туманбай бевосита ишлаши зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Президент Матбуот хизматининг қайд этишича, тадбиркорлик фаолияти учун яратилган имтиёзлар натижасида мамлакатда охирги 10 ойда 78 мингта корхона ташкил этилган. Хусусан, Ховос туманидаги янги кичик саноат зонасида 7 та лойиҳа натижасида 500 та иш ўрни яратилган. Умуман, туманда жами 170 та янги корхона очилган.

Лекин Ёзёвон, Учтепа, Шофиркон ва Бекобод туманларида фаол тадбиркорларни кўпайтириш бўйича ишлар танқид қилинди. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига бундай жойларда тадбиркорларга ҳар томонлама кўмак бериш бўйича “бизнес-патронаж” тизимини йўлга қўйиш топширилди.

Йиғилишда пандемия даврида вақтинча ишламай турган 96 мингта корхона ўз фаолиятини тиклагани қайд этилиб, қолган бизнес субъектларига ҳам бу борада кўмаклашиш муҳимлиги таъкидланган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Еврооблигация

Баҳолаганлар

63

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар