Евронинг долларга нисбатан курси 20 йилда биринчи марта 1 доллардан пастга қулади
World
−
13 July 2022 7334 1 minute
АҚШда рекорд даражадаги инфляция ҳақидаги хабарлар фонида евронинг долларга нисбатан курси 2002 йилдан бери биринчи марта 1 доллардан пастга тушди.
АҚШ Меҳнат Департаменти маълумотларига кўра, май ойига нисбатан инфляция 1,3 фоизга ошган ва йиллик 9,1 фоизни ташкил этган.
Бу АҚШда 1981 йил ноябридан бери энг юқори инфляция даражаси эди.
Инфляция ҳақидаги хабарлар фонида доллар индекси сўнгги 20 йилдаги энг юқори кўрсаткичга етди – 108,6, соат 16:30 ҳолатига кўра 108,3 даражасида барқарорлашди.
Live
AllSariosiyoda terroristik guruh ushlandi
08 August