Еврокомиссия Украинага миллиардлаб евро кредит ажратмоқчи
Олам
−
18 Май 2022
3768Европа комиссияси Украинага жорий йилда 9 миллиард евро миқдорида кредит дастурини тақдим этишни таклиф қилди. Бу ҳақда бугун, 18 май куни Брюсселдаги матбуот анжуманида Еврокомиссия раҳбари ўринбосари Валдис Домбровскис маълум қилди, дея хабар берди ТАСС.
“Биз Украинага 2022 йилда мамлакатнинг бевосита эҳтиёжларини қондириш учун 9 миллиард еврогача макромолиявий ёрдам кўрсатишни таклиф қиламиз”, деган у.
Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйеннинг таъкидлашича, тузилма Европа Иттифоқига аъзо давлатлар, халқаро донорлар, молия институтлари ва бошқа ҳамкорлар иштирокида Украинани қайта тиклаш платформасини яратишни таклиф қилмоқда.
"Қайта қуриш сармояни ислоҳотлар билан уйғунлаштириши керак. Вақт ўтиши билан у Украинага ЕИга киришда ёрдам беради", дея қўшимча қилган фон дер Ляйен.
Эслатиб ўтамиз, Буюк Британия ва бошқа G7 давлатлари музлатилган Россия активларидан Украинани тиклашни молиялаштириш учун фойдаланиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Шу билан бирга, G7 давлатлари Украинага жорий ҳафта 15 миллиард евро ажратишни режалаштирмоқда
LiveБарчаси