Еврокомиссия Россия гази учун “максимум нарх” белгилашга чақирди

Олам

image

Европадаги газ омборлари ўртача 80 фоизга тўлди ва бу режалаштирилганидан кўп. Бу ҳақда Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен бугун, 2 сентябрь куни айтиб ўтди.

“Биз буни фақат икки ойдан кейин кутгандик”, деб тушунтирган у.

Ҳозирда Норвегия Европага Россиядан кўра кўпроқ газ етказиб беряпти ва суюлтирилган газнинг катта қисми АҚШдан келяпти. Ляйенга кўра, бу етарли эмас.

Еврокомиссия раҳбари Европа Иттифоқи газ стратегиясининг асосий нуқталарини таъкидлади. Биринчи ўринда энергия тежаш керак. Бундан ташқари, электр энергияси ишлаб чиқарувчиларнинг ортиқча фойдасини қисман кам таъминланган ва заиф корхоналарни манзилли қўллаб-қувватлашга йўналтириш зарур. Ниҳоят, фон дер Ляйен Россия Федерациясидан олиб келинган ресурс учун “максимум нарх” жорий этишга чақирди.

“Мен Россиядан Европага қувур орқали келадиган газ нархини чеклаш вақти келганига қатъий ишонаман”, дейди у.

Ўрта муддатли истиқболда электр энергияси бозори тузилмасини ислоҳ қилиш зарур, деб таъкидлайди Еврокомиссия раҳбари. Фон дер Ляйеннинг фикрига кўра, газ нархини электр энергияси нархининг умумий динамикасидан ажратиш керак.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

418

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг