Евроиттифоқ Россияга қарши шахсий санкциялар муддатини узайтирди

Жамият

image

Европа Иттифоқи Россиянинг 1206 жисмоний ва 108 юридик шахсига нисбатан 2014 йилда Қримнинг аннексия қилиниши ва 24 февралда Россия Федерациясининг Украинага бостириб киришидан кейин жорий қилинган санкцияларни олти ойга узайтирди. Бу ҳақда кеча, 14 сентябрь куни Брюсселда тарқатилган ЕИ кенгаши баёнотида айтилади.

“Кенгаш бугун Украинанинг ҳудудий яхлитлиги, суверенитети ва мустақиллигига путур етказиш ёки таҳдид қилишда айбдор шахсларга нисбатан чеклов чораларини қўллаш муддатини яна олти ойга, 2023 йилнинг 15 мартигача узайтиришга қарор қилди”, дейилади хабарда.

Ҳужжатга кўра, санкциялар 1206 нафар жисмоний ва 108 юридик шахсга нисбатан қўлланилишида давом этади, уларнинг аксарияти рўйхатга Россиянинг Украинадаги “махсус ҳарбий операцияси”га жавобан киритилган.

Санкциялар орасида жисмоний шахсларнинг саёҳатларига чекловлар, активларни музлатиш ва рўйхатга олинган жисмоний ва юридик шахсларга маблағ ёки бошқа иқтисодий ресурслар тақдим этишни тақиқлаш киради.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

35

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг