Евро-2028 га ким мезбонлик қилиши деярли маълум бўлди

Спорт

image

UEFA’га Евро-2028 мусобақасини ўтказиш учун Буюк Британия Бирлашган Қироллиги (Англия, Шимолий Ирландия, Уэльс, Шотландия) ва Ирландия футбол ассоциациялари қўшма ариза билан чиқишган. Ушбу мамлакатлар ортиқча қийинчиликсиз турнирга мезбонлик ҳуқуқини олиши мумкин. Сабаби уларга рақобат қиладиган номзод топилмаяпти. Бу ҳақда “Daily Mail” хабар бермоқда.

Туркия Евро-2016 ва Германияда бўлиб ўтадиган Евро-2024 сайловларида мағлуб бўлгани учун ўз аризасини қайтариб олди. Шунингдек, Россия Евро-2028 га мезбонлик қилиш ҳуқуқини қўлга кирита олмайди, чунки руслар FIFA ва UEFА турнирларидан чиқариб ташланган.

Мусобақага мезбонлик қилишни хоҳловчиларнинг аризаси 2022 йилнинг 23 мартигача қабул қилинади. Расмий равишда Eвро-2028 мезбони 2023 йил сентябрь ойида эълон қилиниши керак, бироқ фақат битта ариза қайд этилса, UEFA қарорини анча олдинроқ қабул қилади.

Маълумот ўрнида, Eвро-2028 мусобақа иштирокчи давлатлар сони 24 тадан 32 тага кўпаяди. Чемпионат 12 та стадионда ўтказилиши кутилмоқда.

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

UEFA Евро-2028

Баҳолаганлар

442

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг