Евро-2020 да кун ўйинлари: “Уч шерлар” “Тартан армияси”ни жангга чақирди

Спорт 3000
image

Евро-2020 мусобақасида 2-тур учрашувлари давом этяпти. Бугун, 18 июль куни Швеция - Словакия, Хорватия - Чехия ва Англия - Шотландия учрашувлари ўтказилади. 

“Е” гуруҳи: Швеция – Словакия (18:00)

Швеция гуруҳдаги асосий фаворит билан ўйинда очко ишлади, бироқ қолган жамоалар билан ўйинлар осон бўлишини ҳеч ким кафолатламаган. Испанияга қарши ўйинда дарвоза дахлсизлигини сақлаб қола олган Швеция ушбу баҳсни ўзи учун кўпроқ ҳужум қобилиятларини намойиш этиш учун имконият деб билади. Бироқ, бу фикрни дастлабки турда Польшани мағлуб этган Словакияга нисбатан ишлатиш адолатсизлик бўлади. Гарчи Гржегорж Криховякнинг четлатилиши ёрдам берган бўлса ҳам словакларнинг ғалабаси жамоанинг ақлли ўйини ҳамда ҳимоя ва ҳужумдаги ишончли ҳаракатлари эвазига содир бўлди. Бугунги ғалаба жамоага плей-офф йўлланмасини тақдим этади.

Сўнгги 5 учрашувда Словакия Швецияни мағлуб этмаган (3 дуранг ва 2 мағлубият).

“Д” гуруҳи: Хорватия – Чехия (21:00)

Англияга қарши (0:1) ўйиндаги мағлубиятдан сўнг Хорватиянинг йўқотадигани қолмади. Рақиб дарвозасига тўп киритиш хорватлар учун “Ахиллес товони” ҳисобланади. Шунинг учун, мураббий Златко Далич 2018 йилги Жаҳон чемпионатида иккинчи ўринни эгаллаганидан бери 30 та ўйинда 29 хил таркибни синаб кўрди (кимлардир Абрамовни ёдга олди-ёв). Мураббий Ярослав Шилгави ҳужумдаги камчиликларни Патрик Шик билан тўлдирди. Айнан унинг икки голи эвазига Шотландия мағлуб этилди. Айниқса, майдон марказидан киритилган иккинчи гол турнирнинг энг чиройли голи бўлиши мумкин. Шунингдек, мусобақа тарихидаги энг узоқ масофадан (49,7 м) киритилган гол сифатида қайд этилди. Бироқ ғалаба бир футболчининг индивидуал ҳаракатлари туфайли эмас, балки ақлли тактикалар ва аниқ белгиланган ўйин режаси эвазига қўлга киритилди.

Жамоалар шу кунга қадар 3 марта расмий мақомда ўйин ўтказишган. Чехлар Хорватия устидан ғалаба қозонмаган ( икки дуранг ва бир мағлубият) аммо бу тенденцияни бартараф эта олишса, муддатидан аввал нимчорак финалга йўл олишлари мумкин.

“Д” гуруҳи: Англия - Шотландия (00:00)

Пол Гаскойннинг унутилмас зарбаси туфайли “Уч шерлар”нинг Шотландия устидан қозонилган Евро-96 гуруҳ босқичидаги ғалабасига 25 йил тўлди. Бу икки буюк рақиб яна “Уэмбли”да тўқнаш келди. Гарет Саутгейт шогирдлари Хорватияга қарши ўйиндаги ғалаба эвазига гуруҳ фаворитлари сифатида кўрилди, аммо “Тартан армияси” Чехиядан учралган 2:0 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг, кучли қаршилик кўрсатади. Эҳтирослар кучайиб бораётганлиги сабабли, икки жамоа ўртасидаги учрашувдан аввал хавфсизлик тизимлари икки баробар кучайтирилмоқда. Чунки, аксарият ҳолатларда қайси жамоа майдонида ўтказилмасин, ўйиндан сўнг тартибсизликлар келиб чиқади.

1872 йилдан бери жамоалар расмий 114 та учрашувда ўзаро тўқнаш келган. 48 ўйинда инглизлар, 41 тасида шотландлар ғалаба қозонган. 21 беллашувда ғолиб номи аниқланмаган. “Уэмбли”да ўтказилган сўнгги 15 ўйинда Англия катта устунликка эга – 11-4. Бугунги ғалаба “Уч шерлар”га плей-офф “чипта”сини муддатидан аввал тақдим этса, “Тартан армияси”га кейинги босқичга чиқиш учун умид бахш этади.

Ҳумоюн Орипов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 35
Рейтинг: 3
t
×