Евро-2020: Англия ғолиблик учун асосий даъвогар сифатида кўрилмоқда

Спорт 1549
image

Евро-2020: Англия ғолиблик учун асосий даъвогар сифатида кўрилмоқда

“Gracenote” портали Европа чемпионатида иштирокини давом эттираётган жамоаларнинг нимчорак финалда қайд этган натижаларига таяниб, уларнинг ғолиблик учун имкониятларини баҳолади. Англия терма жамоаси Евро-2020 мусобақасининг асосий фаворити сифатида қайд этилган.

Омадли йўл (қуръа натижасига кўра), уй стадиони омили ва мустаҳкам ҳимоя чизиғи, туфайли турнирда инглизларнинг ғалаба қозониш эҳтимоли 26,5 фоизга тенг. “Туманли Альбион” вакиллари барча учрашувларда дарвоза дахлсизлигини сақлаб қолишган. 

Ушбу кўрсаткич бўйича ташкилот мутахассисларининг фикрига кўра, иккинчи ўринни FIFA рейтинги етакчиси бўлган Белгия эгаллайди, аммо вазият бироз мураккаброк, чунки уларга энг ёрқин ўйин кўрсатаётган Италия рақиблик қилади. Энг кам имкониятга эга бўлган жамоа сифатида Украина қайд этилган.

“Gracenote” версиясига кўра терма жамоаларнинг имкониятлари:

1. Англия — 26,5 фоиз;
2. Бельгия — 24 фоиз;
3-4. Италия — 12,5 фоиз;
3-4. Испания — 12,5 фоиЗ;
5. Дания — 10,3 фоиз;
6. Швейцария — 5,6 фоиз;
7. Чехия — 4,6 фоиз;
8. Украина — 3,9 фоиз;

Аслида, Евро-2020 ўтган ёзда бўлиб ўтиши керак эди, аммо коронавирус пандемияси туфайли мусобақа 2021 йилга қолдирилди. Мусобақанинг финал учрашуви 11 июль куни Лондондаги “Уэмбли” ўйингоҳида бўлиб ўтади. 

Аввалроқ мусобақада ғолиб бўлиш эҳтимоли юқори бўлган терма жамоалар ҳақида маълумот берилган эди.

Ҳумоюн Орипов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 12
Рейтинг: 2.8
t
×