Евпопада 1960 йиллардан бери илк бор ўртача умр кўриш давомийлиги камайди 

Олам 1440
image
-

Ўтган йили коронавирус пандемияси шароитида деярли барча Европа мамлакатларида ўртача умр кўриш давомийлиги камайди. Бу ҳақда Евростат статистика агентлиги маълумотларига асосланиб хабар берилган.  

Статистик идоранинг маълумотларига кўра, олтмишинчи йиллардан бошлаб, умр кўриш давомийлиги ҳар ўн йилда ўртача икки йилга ошган. 

Бироқ, бу кўрсаткич ўтган йили 27 мамлакатдан 22 тасида пасайган. 

Энг катта пасайиш Испания (-1,6 йил), Болгария (-1,5 йил), Литва, Польша ва Руминияда (-1,4 йил) кузатилган. 

Аниқланишича, ўртача умр кўриш давомийлигининг пасайиши эркаклар орасида кўпроқ кузатилган. 

Болгарияда бу кўрсаткич 1,7 йилга, Латвия ва Польшада бир ярим йилга, Испания ва Руминияда 1,4 йилга камайган. 

Маълумот ўрнида, Европада 40,8 миллион киши коронавирус билан касалланган, 935 минг бемор вафот этган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 40
Рейтинг: 3
Теглар
t
×