Европол 382 кишини ҳибсга олди, 130 жиноий иш қўзғатди
Олам
−
05 Ноябрь 2022
6244Европа Иттифоқи полиция хизмати (Еуропол) 26-29 октябрь кунлари Болқон ва Шарқий Европада жиноий ташкилотларга қарши ўтказилган амалиётлар чоғида 382 киши қўлга олинганини маълум қилди.
Еурополдан берилган ёзма баёнотга кўра, Еурожуст, Фронтекс ва Интерпол ҳамда Европа Иттифоқига аъзо 28 давлатнинг ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қўллаб-қувватланган амалиётларда 16 минг ходим қатнашган.
382 нафар шахснинг 159 нафари муҳожирларни олиб ўтиш, 112 нафари наркотик моддалар, 38 нафари қурол-яроғ, 2 нафари одам савдоси ва 71 нафари бошқа жиноятлар учун қўлга олинган.
Операциялар доирасида 32 665 та автомашина ва 998 та бино тинтув қилинди, 75 000 киши текширилди, 2 тоннага яқин гиёҳвандлик воситалари, 5 402 туп марихуана ва кўп миқдорда ўқотар қуроллар мусодара қилинди.
Мазкур тадбирлар натижасида 130 та янги жиноят иши қўзғатилди.
LiveБарчаси