Етти ёшли қиз зерикканидан квартирасини ёқиб юборди (видео)
Олам
−
13 Август 2022
13129Молдованинг Днестряни (тан олинмаган Приднестровье Молдова республикаси – таҳр.) ҳудудида етти ёшли қиз зерикканидан квартирасини ёқиб юборди. Бу ҳақда рус матбуоти хабар бермоқда.
Ҳодиса Днестрянининг Бендер шаҳрида содир бўлган. Қизнинг сўзларига кўра, у зерикканидан қоғоз, ўйинчоқлар ва бошқа нарсаларни ёқиб юборган. Оқибатда олов квартира бўйлаб тарқаган. Ёнғин бошланган вақтда қизнинг онаси тутун ҳидидан уйғониб, ёнғинни ўчиришга уринган, аммо аланга кучайгани туфайли ўчира олмаган.
Ёнғиндан кейин туширилган видеода квартира бутунлай ёниб кетганини кўриш мумкин. Буюмлар ва мебелларни олов ўз домига олган ва барчаси кулга айланган. Маълумотларга кўра, ёнғин кўп қаватли уйнинг кириш йўлагига ҳам тарқалган.
Ҳодисада олти киши жароҳат олган, улардан бири реанимацияда.
Гўзал Алимова
LiveБарчаси