Етти ойда қанча ўзбекистонлик қизлар хорижликларга турмушга чиққани очиқланди

Жамият

image

ФҲДЁ органлари томонидан 2021 йилнинг январь-июль ойларида 2 113 нафар Ўзбекистон фуқаролари ва чет эллик фуқаролар ўртасида никоҳ қайд қилинган. Бу ҳақда давлат хизматлари агентлиги маълум қилди.

Шундан, 1 272 нафар ўзбекистонлик қизлар хорижий мамлакат фуқароси бўлган куёвларга турмушга берилди ҳамда 937 нафар хорижий мамлакат фуқароси бўлган чет эллик қизлар юртимизга келин қилиб олинди.

Хорижлик куёвларнинг кўпчилиги Россия Федерацияси, Туркия, Корея Республикаси, Америка Қўшма Штатлари ва бошқа мамлакат фуқаролари бўлиб, келинларнинг кўпчилиги Қозоғистон, Россия Федерацияси, Тожикистон, Грузия, Озарбайжон мамлакатлари фуқароларини ташкил этди.

ФҲДЁ органлари томонидан 2021 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистон фуқаролари ўртасида 143 555та никоҳ қайд этилди. Энг кўп никоҳ Самарқанд вилоятида (16 680 та) ва энг кам никоҳ Сирдарё вилоятида (3 667та) рўйхатга олинди.

Энг кўп қуда-андалик ришталарини боғлаган ҳудудлар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳисобланиб, жами 1 517 та ҳолатда икки қўшни ҳудудлар ўртасида никоҳ қайд этилган. Шунингдек, рўйхатда кейинги ўринларни Сирдарё ва Жиззах вилоятлари (519та), Самарқанд ва Жиззах вилоятлари (460та) эгаллаган.


Мақола муаллифи

Теглар

статистика

Баҳолаганлар

767

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг