ЕТТБ 2021 йилда Ўзбекистон иқтисодиёти қанча ўсишини маълум қилди

Олам

image

Европа тикланиш ва тараққиёт банки ўзининг “Минтақавий иқтисодий истиқболлар” ҳисоботини эълон қилди. Ҳисоботда прогноз қилинишича, Ўзбекистон иқтисодиёти 2021 йилда 5,6 фоизга ва 2022 йилда 6 фоизга ўсиши кутилмоқда.

Шунингдек, мамлакатда хусусий истеъмол ва инвестициялар ҳажми тикланиши ҳам башорат қилинмоқда. Ҳисоботга кўра, бу йил хизматлар соҳаси, умумий саноат, қурилиш, ва қишлоқ хўжалиги каби миллий иқтисодиётнинг муҳим соҳаларида ўсиш кузатилмоқда.  

Пандемияга қарамай, мамлакатда бозор ислоҳотлари, жумладан давлат корхоналари ва банкларни хусусийлаштириш давом этмоқда. 

Марказий Осиёда тикланиш жараёни барча давлатларда бир даражада кетмаётган бўлса-да, минтақа бўйича умумий прогноз яхши томонга қайта кўриб чиқилган.  

Хом ашё экспорт қилувчиларига фойда келтирадиган маҳсулот нархларининг кўтарилиши, шунингдек, пул ўтказмаларининг тикланиши туфайли минтақа иқтисодиёти 2021 ва 2022 йилларда ҳам 4,5 фоизга ўсиши кутилмоқда.  

“Қайта кўриб чиқилган прогнозлар рағбатлантирувчи бўлса-да, COVID-19 нинг “дельта” варианти келажакда ривожланиши тўғрисида ҳали ҳам катта ноаниқликлар мавжуд, бу эса эмлаш соҳасида кам ривожланган мамлакатлар ва халқаро туризмга юқори даражада боғланган иқтисодиётлар учун жиддий хавф туғдиради”, деган ЕТТБнинг бош иқтисодчиси Беата Яворчик.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

148

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг