Ётоқхоналарга эртароқ келган талабаларга шароит яратилиши айтилди

Жамият

image

Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов барча олий таълим муассасалари ректорлари ва проректорларига узайтирилган таътил якунига қадар университетга келган талабаларга тегишли шарт-шароитлар яратиш бўйича кўрсатмалар берди. Бу ҳақда вазирлик Ахборот хизмати хабар берди.

Хабарда талабаларга қишки қўшимча таътилни ўз яқинлари билан бирга ота-оналари бағрида самарали ўтказишлари тавсия қилинган. Шунингдек, ҳозирда барча шароитларни яратиш бўйича индивидуал ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, ҳаво ҳароратининг кескин тушиши натижасида мавсумий юқумли касалликларнинг авж олиши юқори эканлиги тушунтирилиб, ҳар бир талабага реал вазиятдан келиб чиқиб, хоҳишларига кўра зарур шароит яратиб бериш чоралари кўрилади.

Шу ўринда, ўз яшаш ҳудудларида қолган талабаларга ўз устиларида ишлаш, китоб мутолаа қилиш, онлайн дарслар орқали ўз билим ва кўникмаларини оширишлари ташкил этилади.

Талабалар ҳар қандай муаммоли вазиятларда ўзлари таҳсил олаётган олий таълим муассасаси ректоратига мурожаат қилишлари сўралади.

“Мазкур топшириқ вазирнинг шахсий назоратида эканини эслатиб ўтамиз”, дейилади вазирлик хабарида.

Аввалроқ, Ўзбекистонда мактабгача таълим муассалари ёпилётгани ҳамда барча умумий ўрта таълим ва ихтисослаштирилган мактабларда, шунингдек, олий ва профессионал таълим муассасалари, академик лицейларда ҳам қиш таътили 17 январгача узайтирилгани ҳақида хабар берилган эди.

Озода Чориева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг