ЕТБ Марказий Осиё давлатлари учун 1,2 млрд доллар ажратмоқчи

Олам

image

Евросиё тараққиёт банки (EТБ) Марказий Осиё давлатларига очликни бартараф этиш ва озиқ-овқат билан таъминлаш учун 1,2 миллиард доллар ажратишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда EТБ техник ёрдам жамғармаси координатори Анна-Мария Чкония хабар берди.

EТБ вакилига кўра, минтақада тўйиб овқатланмаслик даражасини камайтириш учун йўлларни яхшилаш керак. Бу сифати тез бузиладиган товарларни етказиб бериш вақтидаги йўқотишларни камайтиради ва озиқ-овқат маҳсулотлари нархини пасайтиради.

Чкония Марказий Осиё давлатлари транспорт ва инфратузилма билан боғлиқ муаммоларга кескинроқ муносабат билдиришини таъкидлаган.

Минтақа аҳолиси семириб кетиш ва муҳим микроэлементларнинг етишмаслиги билан боғлиқ муаммоларга ҳам дуч келмоқда. Шу билан бирга, ҳар йили соғлом озиқ-овқат нархи ошиб бормоқда, бироқ Марказий Осиё аҳолисининг бутун гуруҳи уни харид қилиш имконига эга эмас.

“Бугунги кунда минтақада яшовчи 10 миллиондан ортиқ аҳоли соғлом озиқ-овқат истеъмол қилиш имкониятига эга эмас”, деган Анна-Мария Чкония.


Мақола муаллифи

Теглар

Markaziy Osiyo davlatlari YeTB

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made

Мавзуга доир янгиликлар